"Ифтихор" - Фарғона вилояти чемпиони!

13 октябрь,2017, 18:28 174

Бугун Фарғона вилояти биринчилиги ғолиби аниқланди.
Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси мавсумни юқори даражада ўтказган ҳолда чемпионликни қўлга киритди. Бугун Фарғона давлат университетининг спорт соғломлаштириш мажмуаси стадионида бўлиб ўтган финал баҳсида Нодир Қўзибоев бошчилигидаги “Ифтихор” клуби Марғилоннинг “Фаровон” жамоаси билан куч синашди. Ўйинда олтиариқликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва вилоят чемпионлигини қўлга киритишди.

Фарғона вилоят биринчилиги
13.10.2017. ФИНАЛ
“ИФТИХОР” – “ФАРОВОН” – 2:1.

Мазкур ғолибликдан кейин “Ифтихор” жамоаси биринчи лига ўтиш турнирида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Аброр ДЕҲҚОНОВ