Игнатий Нестеров – “Локомотив”нинг март ойидаги энг яхши футболчиси!

 

“Локомотив” футбол клуби Telegram канали орқали март ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил қилди.

Кўпсонли ишқибозлар иштирок этган мазкур сўровнома якунларига кўра, Игнатий Нестеров ўтган ойдаги кўрсатгичлари бўйича “Локомотив”нинг энг яхши футболчиси деб топилди. У жами овоз берганларнинг 46% овозини йиғишга эришди.

Шунингдек, ёш ярим ҳимоячи Икром Алибоевга ҳам кўпчилик овоз берди. Бироқ Икром 36% овоз билан иккинчи поғонага жойлашди. Овоз бериш жараёни натижаларига кўра, учинчи дея 22% овоз билан Жалолиддин Машарипов эътироф этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!