Игуаин тўрт йиллик анъанага чек қўйди

4 май, 09:04 399

Ўхшаш хабарлар

Игуаин тўрт йиллик анъанага чек қўйди


“Ювентус” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин “Монако”га (2:0) қарши кечган ЕЧЛ ярим финал илк учрашувида буль қайд этиб, ўзига хос натижа ўрнатди.

Гап шундаки, аргентиналик футболчи мусобақанинг плей-офф ўйинлари тўрт йилдан бери гол ура олмай келаётган эди. Кечаги баҳсда бу анъанага чек қўйди. Игуаин сўнгги марта 2013 йили Мадриднинг “Реал” сафида “Галатасарой” (3:0) дарвозасини “Сантьяго Бернабеу”да ишғол қилган.

“Монако” билан бўлган ўйиндан сўнг Игуаин ҳисобида ЕЧЛнинг плей-офф 25 баҳсида тўртта гол бор. Бу мавсум у ЕЧЛда гол уриш бўйича шахсий рекордини (5 гол) янгилади.