Икки Милан клуби "Аякс" футболчиси учун кураш олиб боришмоқда

274

Икки Милан клуби

Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Давид Нерес Милан шаҳрининг икки гранди қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “Милан” ва “Интер” ёзги трансферлар даврида 21 ёшли бразилиялик футболчи учун жиддий кураш олиб бориши кутилмоқда. Нереснинг трансфери эса таҳминан 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Давид Нерес жорий мавсум “Аякс” сафида жами 34та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.