Икки нафар боксчимиз Осиёда “йил кашфиёти” бўлди

  • 13 декабрь, 2017, 16:21
  • 0
  • Бокс

Осиё бокс конфедерацияси томонидан турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома якунланганидан хабарингиз бор.

Ижтимоий тармоқлардаги мазкур сўровноманинг “йил кашфиёти” номинацияси кучли учталигидан икки нафар боксчимиз ўрин эгаллашди.

Овоз бериш якунларига кўра, суриялик Хусин Аль-Масри барчадан кўп – 33,9% жамғариб “йил кашфиёти” номига сазовор бўлди. У 49 кг вазн тоифасида Тошкентда ўтган Осиё чемпионати ҳамда Бокудаги Ислом бирдамлик ўйинлари мусобақаларида шоҳсупага кўтарилди. Шунингдек, Атираудаги (Қозоғистон) турнирда олтин медални қўлга киритди.

Кейинги ўринларни эса икки нафар ҳамюртимиз Иқболжон Холдоров (32,7%) ва Санжар Турсунов (20,1%) банд этишди.

>>> Шаҳрам Ғиёсов Осиёнинг энг яхши боксчиси деб топилди
>>> Ёш боксчиларимиз Осиёнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилди
>>> “Uzbek Tigers” аъзолари Осиёнинг кучли боксчилари қаторидан ўрин эгаллашди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!