Иммобиле А Сериянинг сўнгги 3та турида 6та гол киритишга эришди

Римнинг “Лацио” клуби форварди Чиро Иммобиле кеча А Сериянинг 4-турида “Женоа” (3:2) дарвозасига 2та гол киритишни уддалади.

Эътиборлиси, 27 ёшли Италия терма жамоаси аъзоси мусобақанинг сўнгги 3та турида ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришди.

У бундан аввалги турларда “Кьево” (1та) ҳамда “Милан” (3та) жамоалари дарвозасини ҳам ишғол этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!