Иньеста, Мората ва Карвахалнинг ўрнини кимлар эгаллаши маълум бўлди

Бундан аввалроқ Андреас Иньеста (“Барселона”), Альваро Мората (“Челси”) ҳамда Дани Карвахаль (“Реал”) каби футболчиларнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб яқинлашиб келаётган ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида Испания терма жамоасига ёрдам бера олмасликлари ҳақида хабар берган эдик.

Шу боис мураббийлар штаби тезлик билан ушбу ўйинчиларнинг ўрнини боса оладиган бошқа футболчиларни терма жамоага жалб этишга қарор қилишди. Унга кўра "Атлетик" Бильбаодан ҳужумчи Ариц Адурис, "Реал Сосьедад"дан ярим ҳимоячи Альваро Одриосола ва "Лас-Пальмас" хавбеки Хонатан Виералар мамлакат бош жамоасига чақирилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!