“Интер” 20 йиллик рекордини такрорлади

 

Миланнинг “Интер” жамоаси Италия А Серияси 10-турида ўз майдонида “Сампдория” билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Милан шаҳри вакиллари Мауро Икардининг дубли ва Милан Шкриньярнинг голи эвазига рақибини таслим қилиб, 20 йил аввал қайд этган рекордини такрорлади.

Гап шундаки, “Интер” А Сериянинг илк 10 турида 8 ғалаба ва 2 дуранг қайд этиб, жами 26 очкога эга бўлди. Миланликлар ўз учун бундай ажойиб стартни 1997/98 йилги мавсумда кўрсатишганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!