“Интер” “Барселона” футболчисининг ижарасини муҳокама қилмоқда

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Жерар Деулофеу Миланга қайтиши мумкин. Бироқ бу сафар  шаҳарнинг бошқа клуби бўлган “Интер” сафига.

Футболчининг “кўк-анор ранглилар” сафига қайтиши омадсиз чиқди. У бош мураббийи Эрнесте Валверденинг ишончини қозона олмаяпти ва бу мавсум Ла лигада 9 баҳсда иштирок этди холос.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Жерар қишда жамоасини ўзгартиришга тайёр. Унинг бўлажак клуби А Серия иштирокчиси бўлиши ҳақиқатга яқин.

“Барселона” уни 20 млн еврога сотишга тайёр. Бироқ “Интер” уни мавсум сўнггига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Деулофеу бунга қадар “Интер”нинг ашаддий рақиби бўлган – “Милан” клуби сафида ўйнашга улгурган.

Бу мавсум Жерар Ла лигада 9 ўйинда иштирок этиб, 1 гол киритди ва икки голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!