“Интер” Медель билан шартномани узайтирмоқчи

Миланнинг “Интер” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Гари Медель билан ҳамкорликни давом эттириш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича келишув шу ой сўнггига қадар амалга оширилади. Айтиш керакки, 29 ёшли чилилик футболчининг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Медель 2014 йилдан буён “Интер” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бу мавсум Италия А Сериясининг 14та учрашувида майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!