"Интер" Почеттинога йиллик 10 млн евро маош таклиф қилмоқда

15 май, 11:35 183

Миланнинг “Интер” клуби келгуси мавсум учун режаларни туза бошлади. Омадсизликлар гирдобига тушиб қолган “нерадзуррилар” ёзда жамоага “Тоттенхэм” бош мураббийи Маурисио Почеттинони таклиф қилишмоқчи.

Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича, миланликлар 45 ёшли аргентиналик мутахассисга йиллик 10 млн евро маош тўлашга тайёр. Ундан ташқари “Интер” “шпорлар”га 5 млн евро тўлашига ҳам тўғри келади.

Таъкидлаш керакки, “нерадзуррилар” раҳбарияти Антонио Контедан рад жавобини олганидан сўнг айнан Почеттино вариантига тўхталишган.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” ўтган ҳафтада Стефано Пиолини истеъфога чиқарган эди. Жамоа айни дамда А Сериянинг ўтган 36 тур натижаларига кўра 56 очко жамғарган ҳолда 8-ўринни эгаллаб туришибди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.