“Интер” “Тоттенхэм” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Мусса Сиссоко Италиянинг “Интер” жамоаси қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

Миланликлар “Лацио”дан Бальде Кейтани жамоага олиб кела олишмаса, айнан 28 ёшли Сиссокони бир йилга ижарага олиб, сўнг трансфер ҳуқуқини сотиб олишмоқчи.

Илгарироқ, Кейта римликлар билан шартномасини икки йилга узайтириб, сўнг “Интер”га сотиб олиш ҳуқуқи билан ижараг берилиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!