“Интер” “Ювентус”дан Шченснини тортиб олмоқчи

 

“Интер” жамоаси “Рома” клубида ижара асосида ўйнаган Войчех Шченснини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Sky Sports Italia нашрининг маълум қилишича, миланликлар польшалик посбонни Самир Хандановичга ўринбосар сифатида қарамоқда.

Аввалро “Ювентус” жамоаси дарвозабоннинг трансфер ҳуқуқи тегишли “Арсенал” клуби билан музокара ўтказаётган эди. Улар орасида “Интер” ҳам қўшилди.

Тажрибали дарвозабоннинг трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!