"Интер" ўз ҳимоясини "Атлетико" футболчиси билан мустаҳкамламоқчи

18 ноябрь,2017, 11:00 113

Мадриднинг “Атлетико” клуби марказий ҳимоячиси Хосе Хименес ўзининг асосий таркибдаги ўрнини йўқотгач, “Интер”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра миланликлар 22 ёшли уругвайлик футболчига жамоанинг 33 ёшли ҳимоячиси Миранданинг муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Таъкидлаш керакки, товон пули 65 млн евро бўлган футболчига “Интер”дан ташқари “Ювентус”, “Рома”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” каби жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда.