"Интер"га Спаллетти мураббийлик қилиши мумкин

26 апрель,2017, 11:55 295

“Рома” клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти фаолиятини “Интер”да давом эттириши мумкин. Corriere Dello Sport нашри ёзишича, “нерадзуррилар” уни Диего Симеонедан кейин асосий номзодлар қаторига қўшган.

Манбада маълум қилинишича, “Интер” раҳбарияти аргентиналик мутахассисни Миланга олиб келиш учун барча ишни амалга оширишади. Агар Симеоне яна Мадрид жамоасида қолишга қарор қилса, Милан клуби Спаллетти билан музокаралар ўтказади. Унинг “Рома” билан шартномаси июнда тугайди.