Ислом бирдамлик ўйинлари: Давлатбек Бобонов медалларимиз сонини яна биттага кўпайтирди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги дзюдо баҳсларида -81 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Давлатбек Бобонов қатарлик Усома Ҳаджамни иппон баҳоси билан мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. 

Қайд этиш лозим, олдинроқ аёллар ўртасидаги баҳсларда Гулоноза Матниёзова олтин медални қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!