Ислом бирдамлик ўйинлари: Гулноза Матниёзова ҳаммадан зўрлигини исботлади
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда.
Мусобақанинг қизлар ўртасидаги дзюдо баҳсларида -70 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Гулноза Матниёзова терма жамоамиз ҳисобига яна бир олтин медални қўшиб қўйди.
Хусусан, ярим финалда туркманистонлик Мария Лоховадан устун келган спортчимиз ҳал қилувчи босқичда Туркия вакиласи Сукран Бакачакни битта вазаре баҳси билан мағлуб этди.
Фикрлар