Ислом бирдамлик ўйинлари: Гулноза Матниёзова олтин медални қўлга киритиши мумкин

14 май, 13:26 336

Ислом бирдамлик ўйинлари: Гулноза Матниёзова олтин медални  қўлга киритиши мумкин

Озарбойжоннинг Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда. Ушбу мусобақанинг дзюдо баҳсларида ҳамюртимиз Гулноза Матниёзова мусобақанинг финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларнинг -70 килограммгача бўлган вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз дастлаб, туркмаистонлик Мария Лоховадан иппон баҳоси эвазига устун келди.

Энди ҳал қилувчи баҳсда вакиламиз туркиялик Сукран Бакачак қаришилигини енгиб ўтиши лозим бўлади.