Испания клублари Европада ҳукмронлик қилмоқда

 

Мадриднинг “Реал” клуби 2017 йилги УЕФА Суперкубоги учун баҳсда “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Испания мамлакати клублари 2009 йилдан буён ўтказилиб келинаётган УЕФА Суперкубокларнинг 9 тасидан 8 тасида ғолиб чиққан. “Реал” ва “Барселона” уч мартадан, “Атлетико Мадрид” эса икки марта ушбу совринга эга чиққан.

Бундан ташқари, Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси совринлари ҳам сўнгги йилларда асосан испан клубларига насиб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!