“Реал” қаторасига иккинчи УЕФА Суперкубогини қандай қўлга киритди? (Видео)

 

Македония пойтахти Скопье шаҳридаги “Филипп II” стадионида “Реал Мадрид” хамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги УEФА Суперкубоги баҳс бўлиб ўтди.

Унда ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби – “Реал” МЮни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида тўртинчи бор УEФА Суперкубогини қўла киритди.

Қайд этиш керакки, мадридликлар мазкур совринни қаторасига иккинчи бор қўлга киритишмоқда. Ўтган мавсумда “Реал” “Севилья”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда УЕФА Суперкубогига эга бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!