Италия Кубоги, 1/2 финал. Рим дербисида сенсация қайд этилди

 

Италия Кубоги ярим финал илк ўйинида Рим шаҳрининг икки вакили – “Лацио” ва “Рома” ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур учрашувда “Лацио” кутилмаганда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, барчани ҳайратда қолдирди. Ўйининг 29-дақиқасида Милинкович-Савич ҳисобни очди. 78-дақиқада Чиро Иммобиле “Лацио” устунлигини оширди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини олдидан “Лацио” катта устунликка эга бўлди. Аввалроқ “Ювентус” ярим финал дастлабки ўйинида “Наполи” устидан ишончли ғалабага эришгани ҳақида хабар бергандик.

Лацио – Рома 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 29 Милинкович-Савич, 2:0 – 78 Иммобиле.

Лацио – Стракоша, Баста, Баштуш, Уоллес, Лукаку (Крекко, 80), Пароло, Биглия, Фелипе Андерсон (Кейта, 67), Милинкович-Савич (Мурджиа, 90), де Врей, Иммобиле.

Рома –   Алиссон, Бруно Перес (Тотти, 86), Манолас, Рюдигер, Эмерсон, Салах (Эль-Шаарави, 69), Паредес (Перотти, 63), Наингголан, Стротман, Фасио, Жеко.

Огоҳлантиришлар: Пароло (41), Рюдигер (72), Стракоша (76), Биглия (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!