Италия терма жамоасини бошқариш учун тўрт номзод бор

14 ноябрь,2017, 13:34 394

Италия терма жамоасини бошқариш учун тўрт номзод бор

Аввалроқ хабар берганимиздек кеча Жампьеро Вентура Италия терма жамоаси мундиалга чиқа олмаганидан сўнг истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилган эди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича ушбу терма жамоани бошқариш учун мамлакат футбол федерациясида 4та асосий номзод бор. Улар Антонио Конте, Карло Анчелотти, Массимилиано Аллегри ва Роберто Манчинилардир. Қайд этиш керакки, ушбу рўйхатдаги мутахассислар орасида фақатгина Карло Анчелотти айни дамда ишсиз ҳисобланади.

Кўрамиз, юқорида номлари келтирилган мутахассислардан қай бири мамлакат термасига бошчилик қилади.

Эслатиб ўтамиз, плей-оффда икки ўйин натижасига кўра Швеция терма жамоаси Италияни мағлуб этиб, ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди.