Итальян жамоалари футбол агентларини бойитишмоқда

2 июнь, 19:53 133

Итальян жамоалари футбол агентларини бойитишмоқда

Италия Футбол Федерацияси А Серияда иштирок этувчи жамоалар 2016 йилда футбол агентларига қанча пул сарф этганликлари тўғрисидаги маълумотни чоп этди.

2016 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган муддат ичида А Сериядаги 20 та клуб агентлар учун жами 193,3 млн евро сарф этишгани маълум бўлди. Бунда ҳар бир жамоа ўртача 9,6 млн еврнони футбол агентларига сарфлаганини кўришимиз мумкин.

Футбол агентларини энг кўп “Ювентус” бойитди. Турин клуби ўтган йили 51,8 млн еврони агентларга тўлашган. Жумладан, биргина Поль Погбанинг “Манчестер Юнайтед”га трансферидан унинг агенти Мино Райола 25 млн евро даромад қилганини айтиш жоиз.