Ихтиёр Каримов: Ҳали олдинда жавоб учрашуви бор

23 май, 10:45 185

Ихтиёр Каримов: Ҳали олдинда жавоб учрашуви бор

 

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал илк ўйинидан ўрин олган “Шўртан” – “Бунёдкор” (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида ғузорликлар устози иштирок этди.

- Бугун ўз майдонимизда мағлуб бўлдик. Лекин шогирдларим кўрсатган ўйин ёмон бўлмади. Айтмоқчиманки, суст ҳаракат қилдик демаган бўлардим. Одатда чемпионат ва кубок баҳсларининг фарқи бор. Чемпионатда ҳар бир учрашув аҳамияти юқори бўлса, кубокда ғолиб номи икки учрашув натижасига кўра аниқланади.

Балки шунгадир, бугун йигитларимиз қандайдир хотиржамликка берилдилар шекилли. Ҳали олдинда жавоб учрашуви бор. Шундай экан Тошкентдаги ўйинда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз, - дейди Ихтиёр Тоғаевич.