Ихтиёр Каримов: Иккинчи даврада "Шўртан" кучаяди

Олий лига 14-туридан ўрин олган "Шўртан"-"Обод" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ихтиёр Каримов журналистлар саволларига жавб қайтарди. 

- Бугунги учрашувни ахамияти жудаям катта эди. Буни шогирдларим ҳам хис қилиб турган эдилар. Ҳайриятки, биз,бугун тезкор голлар эвазига ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Биз ҳар бир учрашувга бир ҳил тайёргарлик олиб борамиз. Ҳозирда икки турдан буён оптимал таркибда майдонга тушишга муваффақ бўлдик. Иккинчи даврада жамоани кучайтиришни ният қилганмиз. Кейинги турда "Қизилқум"ни мағлуб этиш масадимиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!