ЖЧ-2018: Яна 6 та иштирокчи номи энди маълум бўлади

12 ноябрь,2017, 19:01 443

ЖЧ-2018: Яна 6 та иштирокчи номи энди маълум бўлади

2018 йил Россияда ўтадиган ЖЧда 32 та жамоа иштирок этади. Ҳозирга қадар ушбу мундиалда иштирок этадиган 26 та жамоа номи ма`лум бўлди. Келгуси йили Россияга борадиган яна 6 та жамоа номи энди маълум бўлади.

Жумладан, бугун яна икки жамоа мундиал чиптасини қўлга киритади. Даставвал Швейцария Шимолий Ирландияга майдонга чиқса, сўнг Греция Хорватияга қарши баҳс юритади.

13 ноябр санасида эса Италия ва Швеция термаларидан қайси бири ЖЧга йўл олиши маълум бўлади.

14 ноябрда Ирландия ва Дания, 15 ноябрда Австралия ҳамда Гондурас жамоалари ўзаро ўйинда ким мундиалга чиқишини ҳал этиб олишади.

ЖЧ-2018 нинг сўнгги иштирокчиси эса 16 ноябр санасида маълум бўлади. Шу куни Перу терма жамоаси ўз майдонида Янги Зеландияни қабул қилади.

ЖЧ-2018 да иштирок этадиган жамоалар: Россия (мезбон), Англия, Бельгия, Германия (чемпион), Исландия, Испания, Польша, Португалия, Сербия, Франция, Аргентина, Бразилия, Миср, Эрон, Колумбия, Коста-Рика, Мексика, Нигерия, Панама, Саудия Арабистони, Уругвай, Жанубий Корея, Япония, Сенегал, Тунис, Марокаш.