ЖЧ-2018 саралаши КОНКАКАФ. Мексика ўз майдонида АҚШ билан дуранг ўйнади

Хабарингиз бор, шу кунларда дунёнинг деярли барча қитъаларида ЖЧ-2018 йўлланмаси учун саралаш баҳслари ўтказилмоқда. Ҳусусан, бугун тонгда  КОНКАКАФ (Шимолий Америка) минтақасида ҳам саралашнинг 5-раундидан ўрин олган битта баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ўз майдонида АҚШ терма жамоасини қабул қилган Мексика 1:1 ҳисобида дуранг натижани қайд этди. Ўйинда дастлаб Боб Бредли меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 23-дақиқада Карлос Вела ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Мексика – АҚШ 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 6 Брэдли, 1:1 – 23 Вела.

Мексика – Очоа, Аланис (Гальярдо, 31), Морено, Сальседо, Рейес, Фабиан  (Акино, 53), Эррера, Вела, Дос Сантос (Пинеда, 77), Лосано, Эрнандес.

АҚШ – Гьюзан, Рим, Кэмерон, Гонсалес, Йедлин, Пулишич (Зуси, 90), Бизли, Брэдли, Акоста, Арриола (Нагбе, 64), Вуд (Алтидор, 79).

Огоҳлантиришлар: Йедлин (44), Арриола (56).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!