ЖЧ-2018 саралаши. "Пахтакор" сардори Қозоғистон дарвозасини қандай ишғол этди? (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча ЖЧ-2018 саралашида иштирок этаётган Черногория терма жамоаси сафарда қўшни Қозоғистон меҳмони бўлди.

Голларга бой кечган учрашув эса якунда черногориялик футболчиларнинг 0:3 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, шу куни меҳмонлар таркибида ўйнаган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби сардори Марко Симич жамоасининг йирик ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Аниқроғи, "шерлар" аъзоси ўйиннинг 63-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Қуйида ушбу қизиқарли учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!