ЖЧ саралашидаги рақиб – Жанубий Корея термаси Ироқ билан ўйнайди

3 апрель, 10:30 598

ЖЧ саралашидаги рақиб – Жанубий Корея термаси Ироқ билан ўйнайди

 

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Жанубий Корея терма жамоаси саралашнинг “B” гуруҳида иштирок этаётган Ироқ футболчиларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур учрашув 8 июнь куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Ўртоқлик ўйинидан 5 кун кейин, яъни, 13 июнь санасида Жанубий Корея терма жамоаси саралаш босқичи 8-турида сафарда Қатар билан тўқнаш келади. Ироқ термаси ўша куни ўз майдонида Японияни қабул қилади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Жанубий Корея терма жамоаси 13 очко тўплаган ҳолда Эрондан (17 очко) кейин иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи поғонани банд қилган. “B” гуруҳидаги Ироқ термаси 7 та ўйинда 4 очко жамғариб, 5-поғонани эгаллаб турибди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.