ЖЧ – 2018 саралаш: Бельгия Эстония дарвозасига нақд 8та тўп киритди

Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг кўплаб шаҳарларида ЖЧ-2018 йўлланмаси учун саралаш ўцинлари ўтказилмоқда. Кеча Европа қитъасида ҳам бир нечта қизиқарли қарама-қаршиликлар бўлиб ўтди.

Шундай учрашувлардан бири Бельгияда ўтказилди. Унда мухлислар оз эмас, кўп эмас нақд 9та гол гувоҳи бўлишди. Шуларнинг 8таси меҳмонлар дарвозасидан жой олди. Учрашувда Дрис Мертенс хет-трик, Ромеру Лукаку эса дубль қайд этди.   

Бельгия – Эстония – 8:1 (3:1)

Голлар: Менье 8’ – 1:0, Мертенс 16’ – 2:0, Азар 25’ – 3:0, Аниер 30’ – 3:1, Карраско 62’ – 4:1, Мертенс 64’ – 5:1, Мертенс 68’ – 6:1, Лукаку 83’ – 7:1, Лукаку 88’ – 8:1

Бельгия: Куртуа, Дендонкер, Симан, Вертонген, Менье, Де Брёйне, Витсель, Карраско, Мертенс (Тилеманс 79’), Лукаку, Азар (Миральяс 73’)

Заҳира: Дефур, Симонс, Бентеке, Миньоле, Каванда, Бачуайи, Азар, Сельс, Ориги, Фокет

Эстония: Аксалу, Тенисте, Баранов, Клаван, Калласте, Мосников (Камс 63’), Дмитриев, Метс, Лутс (Марин 84’), Васильев, Аниер (Оямаа 85’)

Заҳира: Пурье, Лондак, Тоомет, Пикк, Авилов, Вайкла

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!