Жамолиддин Убайдуллаев: “Қўқон-1912” пешқадам, аммо орамиздаги фарқ 1 очко

 

Олий лига 6-турида “Машъал” сафарда “Қўқон-1912” билан куч синашади. Мазкур беллашув олдидан муборакликлар аъзоси Жамолиддин Убайдуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу йилги олий лигани мавсумимиз учун анчагина қизиқарли бошланди. Ўтган турдаги мағлубият кайфиятимизга асло таъсир кўрсатолмайди. Қўқон жамоаси билан Муборакда кечадиган ўйинга «Машъал» жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Қолаверса, «Қўқон-1912» ҳозир пешқадамлик қилмоқда, Орамиздаги фарқ бор йўғи бир очкони ташкил этади. Шу боис бу баҳс жуда муросасиз кечади, деб ўйлайман. Иккала жамоага ҳам омад тилаб қоламан. Худо хоҳласа, биз ғалаба қозонишни уддалайди, - дейди Убайдуллаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!