Жан Клод Ван Дамм Тошкентга келмайди, унинг ўрнига Стивен Сигал ташриф буюради

  • 06 Sep 17:02
  • Isayev Bekzod
  • 0
  • Boxing
BEPUL PROPAN

 

Ўзбекистон пенчак силак спорти тарихида биринчи марта профессионал Микс Силат бўйича халкаро турнир ўтказилади. Бу ҳақда олдинроқ хабар бериб ўтгандик.

Мусобақа мавқеини янада кўтариш, бутун дунё спорт ишқибозлари диққат-эътибориниюртимизга қаратиш мақсадида фахрий меҳмонлар, хусусан, жаҳон кино ва жанг санъати устаси Жан Клод Ван Дамм, спорт устаси Жеф Монсон Ўзбекистонга таклиф этилганди. Аммо Ван Даммнинг оғир бетоб бўлиб қолганлиги боис у юртимизга кела олмаслигини кеча маълум қилди ва ташрифини қолдирди. Унинг ўрнига яна бир голливуд юлдузи, миллионлаб инсонларнинг севимли актёри ва спортчиси Стивен Сигал мамлакатимизда биринчи маротаба меҳмон бўлади.  Сигал 8-10 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида турнир доирасидаги тадбирларда иштирок этади.

Жефф Монсон келиши аниқ эди. Лекин Ван Дамм келмаганлиги боис у билан шартномани бекор қилинди. Бу ҳақда “Asian Fight-2017” ва “UZMOBILE” ахборот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу International Sport Shou кечаси 9 сентябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!