Жанубий Корея етакчиси Сон Хен Мин жароҳат олди

 

Хабарингиз бор, кеча ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Қатар – Жанубий Корея учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Эътиборлиси, ушбу беллашувда меҳмонлар етакчиси Сон Хен Мин 34-дақиқада қўлидан жароҳат олиб майдонни тарк этди.  

Дастлабки маълумотларга қараганда, “Тоттенхэм” ҳужумчиси Англия премьер лигаси янги мавсум стартини ўтказиб юбориши тахмин қилинмоқда.

Маълумот ўрнида, Англия чемпионати 12 августдан бошланади.

Шунингдек, Ўзбекистон 5 сентябрда Жанубий Корея билан куч синашади.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!