Жардим Мбаппени "Монако"да олиб қолмоқчи

28 июнь,2017, 12:59 331

Жардим Мбаппени

Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Монако” клуби бош мураббийи Леонарду Жардим жамоасининг асосий юлдузи Килиан Мбаппени ўз қўл остида сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

“Килиан бугун дунёнинг исталган клубида ўйнаб кетиши мумкин. Аммо, у биз билан қолишини истардим. Жаҳон чемпионатидан олди у “Монако”га кўп фойда келтириши мумкин. Унинг учун ҳали катта клубларга ўтишга имконият бўлади”, - дейди Жардим L’Equipe нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсум монаколиклар сафида жами 44та учрашувда майдлнга тушган 18 ёшли футболчи ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 26та гол ёздириб қўйишга эришган.