Жасурбек Латипов ЖЧни ишончли ғалаба билан бошлади

CHERY AUTO

 

Tecno

 Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 1/32 финал доирасида ҳамюртимиз Жасурбек Латипов ўз юришини муваффақиятли бошлади.

-52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган вакилимиз Жасурбек Латипов илк жангини Пуэрто-риколик Янкиэл Риверага қарши ўтказди.

Қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтган беллашувда ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан 5:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Навбатдаги боскичда Жасурбек Латипов болгалиялик боксчи билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -91 кг вазнда иштирок этаётган Санжар Турсунов ҳам ЖЧни ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Comments

You must be logged in to commet!