Жасурбек Яхшибоев: Ўзбекистон халқи орзиқиб кутган чемпионликка эришдик

Хабарингиз бор, куни кеча ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очилди. Ўзбекистон U23 терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Осиё чемпиони номига сазовор бўлди. Хитой мезбонлик қилган ушбу турнир давомида барчада ўзидан илиқ таассурот қолдира олган жамоамиз ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев финалдан кейинги дастлабки фикрлари билан ўртоқлаши:

– Финалдан кейинги кайфиятни сўз билан таърифлаш қийин, таассуротлар ҳам аъло даражада. Чунки ушбу ғалабани бутун Ўзбекистон халқи орзиқиб кутган эди. Биз керакли пайтда керакли ғалабага эришдик деб ўйлайман. 

Ушбу турнирда зафар қучиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлиш барча футболчиларнинг энг катта орзуларидан бири бўлса керак. Биз ҳам энг катта орзуларимиздан бирига эришдик.

Ўйиндаги кўп асабийлашганимга келсак, биз учун ҳар бир ўйин финалга тенг бўлди, шу сабабдан ҳиссиётларни жиловлашни ўзи бўлмайди. 

Бугун Доҳага учмоқдамиз(SPORTS.uz изоҳи: Ушбу интервью вақтида футболчиларимиз "Пахтакор" таркибига қўшилиш учун Қатарга кетаётган эдилар.), умид қиламанки, футбол байрамини "Пахтакор" билан ҳам давом эттирамиз, дейди Яхшибоев чемпион сифатидаги илк интервьюсида.


Азамат Умаров суҳбатлашди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!