Жерар Пике: “Олтин тўп”ни Буффон олишини истайман

 

“Барселона” жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике ЕЧЛ финалида “Ювентус”га омад тилаб, туринликлар посбони Жанлуижи Буффон “Олтин тўп” олишига тилакдош бўлди.

“Финалда икки кучли жамоалар ўртасидаги қизғин кураш бўлади. “Ювентус” сўнгги йиллар давомида Европа майдонида муносиб ўйинлар кўрсатмоқда. Туринликлар сафида буюк футболчи бор – Буффон.

Унинг фаолияти ва жорий мавсумдаги кўрсаткичларини инобатга олиб, “Олтин тўп”ни Буффон ютиб олишини истардим. Жижи бунга ҳақли. У Яшиндан кейин ушбу совринни киритадиган дарвозабон бўлишини хоҳлайман.

“Ювентус” сафида собиқ жамоадошимиз Дани Алвес ҳам бор. Унинг ҳам ғолиб бўлишини кўриш ёқимли бўларди”, – деди Пике.  

Маълумот учун, Лев Яшин “Олтин тўп” мукофотини қўлга киритган ягона дарвозабон ҳисобланади. У 1963 йилда ушбу мукофотни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва “Ювентус” ўртасидаги ЕЧЛ финали 3 июнь куни Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!