Жеррард ЕЧЛ баҳсларида "Ливерпуль"ни бошқаради

"Ливерпуль" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард “қизиллар”нинг U-19 жамоасини ўсмирлар ўртасидаги чемпионлар лигаси баҳсларида бошқариб боради, дея хабар беради мерсисайдликлар матбуот хизмати. Турнирнинг гуруҳ босқичида "қизиллар" "Спартак", "Марибор" ва "Севилья" ўсмирлари билан куч синашади.

Жеррард бошчилигидаги "Ливерпуль" жамоаси 13 сентябрь куни илк учрашувни севильяликларга қарши ўтказади. Эслатиб ўтамиз. Инглиз футболчиси 1998-2015 йилларда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!