Жеррард энди Шотландия клубини бошқаради

“Ливерпуль” клуби собиқ футболчиси Стивен Жеррард фаолиятини Шотландияда давом эттирадиган бўлди.

Sky Sports нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 37 ёшли мутахассис Глазгонинг “Рейнжерс” клубини бошқаради. Шартнома эса 3 йилга мўлжаллангани айтилмоқда.

Қайд этиш лозим, Жеррард сўнгги вақтларда “мерсисайдликлар”нинг ёшлар жамоасини бошқараётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!