Жиру "Арсенал"га ёрдам беролмайди

“Арсенал” хужумчиси Оливье Жиру ўз жамоасига февраль ойигача ёрдам беролмайди.

31 ёшли футболчига Англия лигаси кубоги 1/4 финали доирасида  “Вест Хэм”га қарши учрашувда (1:0) жароҳат етқазилганди.

Мутахассисларнинг хабарларига кўра, Жиру мушакларининг жарохати туфайли 6 хафтага ўз фаолиятини тўхтатди.

Маълумот учун, Оливье АПЛ доирасида 15 марта майдонга тушиб 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!