Жиззахлик боксчи Россияда дебют қилади

20 март, 21:45 598

Ўхшаш хабарлар

Жиззахлик боксчи Россияда дебют қилади

 

Шу йилнинг 25 март куни Россиянинг Анапа шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Мусобақа дастуридан жой олган тўққизта жангдан бирида жиззахлик боксчи Достонбек Ўлжабоев профессионал риндаги биринчи учрашувини ўтказади.

Бўлажак жангда Донстонбек мезбонлар вакили Армен Атаевга қарши рингга чиқади. Бу рейтинг жанги тўрт раунддан иборат бўлади.

Достонбоек Ўлжабоевнинг рақиби Армен Атаев профессионал боксчилик фаолиятини ўтган йили бошлаган ва биттадан ғалаба ва дуранг қайд этган.

SPORTS.uz