Жо Харт “МЮ”да фаолиятини давом эттириши мумкин

29 апрель,2017, 11:40 414

Жо Харт “МЮ”да фаолиятини давом эттириши мумкин


“Манчестер Сити” клуби дарвозабони Жо Харт фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

The Independent нашрининг тарқатган хабарига кўра, “Торино”да ижара асосида тўп сураётган посбон ўз уйи жойлашган Манчестер шаҳрига қайтишни истамоқда. “Ман Сити”да футболчини асосий таркибга қўшмаяпти ва уни 17,5 миллион еврога сотишга тайёр.

Бироқ “шаҳарликлар” ашаддий рақибидан футболчи учун қанча сўраши маълум эмас. “МЮ” ёзда Давид де Хеа жамоани тарк этадиган бўлса, Харт вариантини ўрганиб чиқади. “Қизил иблислар”нинг рўйхатига шунингдек, “Атлетико” дарвозабони Ян Облак ҳам бор.