Жокович чорак финалда тўҳтади

13 июль, 13:12 172

Жокович чорак финалда тўҳтади

 “Катта дубулға” туркумидан ўрин олган Уимблдон турнири ўзининг айни қизғин палласига кирди. Бугун соврин жамғрармаси 31 600 000 фунтни ташкил этувчи турнирнинг эркаклар ўртасидаги мусобақасида ярим финалчилар номи маълум бўлди.

Уимблдон. Жаҳоннинг биринчи ракеткаси учун турнир якунланди

Кеча жаҳоннинг биринчи ракеткаси ва турнирнинг амалдаги ғолиби Энди Маррей ақшлик Сэм Куэррига имкониятни бой бергани ҳақида хабар берган эдик.

Чорак финалда Роджер Федерер канадалик Милош Раонични 3 сетда мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

ATP рейтингида 4-ўринда бораётган Жокович эса чехиялик Томаш Бердихга қарши баҳснинг иккинчи сетида ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди ва турнирни тарк этди.

Бунга қадар эса хорватиялик Марен Чилич люксмебурглик Жилль Мюллерни мағлуб этган эди.

Уимблдон. Чорак финал

Роджер Федерер (Швейцария) – Милош Раонич (Канада) 6:4 6:2 7:6

 

 Томаш Бердых (Чехия) – Новак Джокович (Сербия) 7:6 2:0.