Жўрабек рейтинги паст теннисчига мағлуб бўлди

16 август,2017, 23:39 259

Жўрабек рейтинги паст теннисчига мағлуб бўлди

Айни кунларда Сербиянинг Нови Сад шаҳрида “Фьючерс” туркимига кирувчи эркаклар ўртасидаги хақларо турнир старт олди.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда иштирок этаётган Ўзбекистоннинг 4-ракеткаси Жўрабек Каримов бугун илк даврада хорватиялик Домагой Бильескога қарши кортга чиқди.

2 соат 26 дақиқа давом этган беллашувда Жўрабек АТP рейтингида ўзидан 218 поғона пастда кетаётган теннисчига 6:7, 3:7 ҳисобида имкониятни бой берди.