Жорий мавсум Россия премьер-лигаси учрашувларини стадиондан ўртача 11 415 мухлис кузатди

22 май, 15:05 249

Жорий мавсум Россия премьер-лигаси учрашувларини стадиондан ўртача 11 415 мухлис кузатди

Хабарингиз бор ўтган ҳафтада футбол бўйича Россия премьер-лигасининг 2016/17 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди.

Чемпионат.com нашрининг хабар беришича бу мавсум учрашувларни кузатиш учун стадионларга жами 2 739 507 томошабин ташриф буюрган. Бундан кўриниб турибдики, бўлиб ўтган ҳар бир баҳсга ўртача 11 415 томошабин келган. Юқоридаги айтилган ҳар иккала кўрсатгич сўнгги икки йилдаги энг яхшиси бўлди.

Таққослаш учун, 2015/16 йилги мавсумда стадионларга 2 650 424 томошабин ташриф буюрган. 2014/15 йилги мавсумда эса 2 437 341 ишқибоз учрашувларни бевосита стадиондан кузатган.

Маълумот учун, айни дамда Россия премьер-лигасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари - Вадим Афонин ва Виталий Денисовлар тўп суришмоқда.

Легионерларимиз. Денисовнинг жамоаси “Зенит”га мағлуб бўлди>>>

Легионерларимиз. Бугун Афонин Азмунга, Исмоилов эса “Челси”…>>>