Жозе Моуриньо ҳеч қайси мураббий қила олмаган ишни уддалади

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси Европа Лигаси финалида “Аякс”ни мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди ва келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

“Қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуриньо эса Европа Лигаси ва ЕЧЛда икки мартадан ғолиб бўлган мураббийга айланди.

Бунга қадар ҳеч қайси мураббий бу ишни уддалай олмаган. Португалиялик бу натижани қайд этган илк мураббий бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!