Жулиано ва Жеко Европа лигасининг энг яхши тўпурарлари бўлишди

25 май, 11:25 282

Жулиано ва Жеко Европа лигасининг энг яхши тўпурарлари бўлишди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби хавбеки Жулиано ҳамда Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Эдин Жеко кеча ўз якунига етган УЕФА Европа лигасининг жорий мавсуми тўпурарлари бўлишди. Таъкидлаш керакки, ҳар иккала футболчининг ҳисобида саккизтадан гол мавжуд.

Бу кўрсатгич борасидаги учинчи натижа Бильбаонинг “Атлетик” клуби форварди Арис Адуризга тегишли. У ушбу мусобақада рақиблари дарвозасини етти марта аниқ зарба билан ишғол этган.

Маълумот учун, “Зенит” ярим ҳиимоячиси Жулиано турнирнинг энг яхши ассистенти деган номга ҳам сазовар бўлди. У мусобақа давомида жами олти марта шерикларига голли узатма оширишга эришган.

Қайси жамоалар ЕЧЛни гуруҳ босқичидан бошлайди?>>>

"МЮ" Европанинг 3та энг муҳим турнирида ғолиб бўлган 5-жамоа бўлди>>>