"МЮ" Европанинг 3та энг муҳим турнирида ғолиб бўлган 5-жамоа бўлди

25 май, 10:15 393

Кеча Швеция пойтахтида бўлиб ўтган УЕФА Европа лигаси финалида “Аякс”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган “Манчестер Юнайтед” кубокни қўлга киритди ва ўз коллекциясига яна бир совринни қўшиб қўйди.

Таъкидлаш керакки, “МЮ” ўз тарихида илк бор ушбу кубокни қўлга киритди. “Қизил иблислар” бундан аввал 3 марта (1968, 1999 ва 2008 йилларда) Чемпионлар кубогида ғолиб бўлган.

Шу тариқа “МЮ” қитъанинг энг йирик учта турнирида ғолибликни қўлга киритган 5-жамоа бўлиб тарихга кирди (Чемпионлар лигаси кубоги, Кубок эгалари кубоги ва УЕФА кубоги). Бундан аввал ушбу номга «Бавария», «Ювентус», «Аякс» ва «Челси» каби жамоалар ҳам сазовар бўлишган.

Кун фотоси: Европа лигаси кубогига оёғини тиқиб олган Златан>>>

Мхитарян Европа лигаси финалида гол урган биринчи арманистонлик футболчи бўлди>>>