КК-2017. Эрматов марказий ўйинда ишлайди

Яхши биласиз, айни кунларда Россияда Конфедерациялар кубоги-2017 турнири давом этмоқда. Ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам ушбу турнирда видеоассистент сифатида фаолият олиб бормоқда.

ФИФА расмий сайти берган хабарга кўра, ҳамюртимиз 22 июнь санасида бўлиб ўтадиган Чили – Германия ўйинида ишлайди. Ушбу ўйинни эса эронлик Алиризо Фағони бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ризо Сухандон хамда Мухаммадризо Мансурилар ёрдам беради.

Конфедерациялар кубоги-2017. 2-тур

22 июнь (пайшанба)

Германия – Чили

Бош ҳакам: Алиризо Фағони(Эрон)

Лайнсменлар: Ризо Сухандон, Мухаммадризо Мансури(барчаси Эрондан)

Заҳирадаги ҳакам: Марк Гейгер(АҚШ)

Видеоассистентлар: Артур Диас(Чили), Жо Флетчер(Канада)

Видеоассистнет ёрдамчиси: Равшан Эрматов(Ўзбекистон).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!