КХДР ва Малайзия баҳси дипломатик муаммолар сабабли қолдирилди


Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) бугун 2019 йили БАА мезбонлик қиладиган қитъа биринчилигига саралаш доирасидан ўрин олган КХДР ва Малайзия терма жамоалари ўртасидаги учрашувни кечиктиришга қарор қилди.

Мазкур баҳс 28 март куни Пхеньянда бўлиб ўтиши керак эди, аммо ОФК ҳар икки давлат ўртасида юзага келган дипломатик таранглик сабабли ўйинни бошқа санага қолдиришни маъқул топган.

afc_asian_cup_uae_2019

Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоалар “В” гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳдан шунингдек, Гонконг ва Ливан термалари ҳам ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!